#Ташрифдан сўнг...
Президентимизнинг Наманган вилоятига ташрифидан сўнг давлатимиз раҳбари белгилаб берган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Бош вазир ўринбосари Зулайхо Маҳкамова бошчилигидаги ишчи гуруҳи аъзолари туманимиз маҳаллаларида ўрганиш олиб борилди.
Норин туманининг "Каттаоқтовлик" маҳалласида ўтказилган томорқадан унумли фойдаланиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадларини кўзлаган кўргазмали семинар ҳам ташкил этилди. Тадбирда намунали хонадонларнинг иссиқхоналардан йилнинг тўрт фаслида ҳам ҳосил олиш, кўчатлар ва резавор экинлар етиштириш агротехникаси ҳақида маълумотлар берилди.
Шундан сўнг, "Катта Оқтовлиқ" маҳалласи хонадонларида ердан самарали фойдаланиш, иссиқхоначиликни оммалаштириш, чорвачилик ва бошқа қўшимча даромад манбаларини йўлга қўйиш борасидаги тажрибалар ўрганилди.
Норин тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.







